"Ювентус" ҳимоячиси АПЛ грандлари диққат марказида!

CHERY AUTO

"Ювентус" марказий ҳимоячиси Пьер Калулу фаолиятини Англия Премер-лигасида давом эттириши мумкин. 25 ёшли футболчига "Манчестер Юнайтед", "Астон Вилла" ва "Тоттенхэм" жамоалари қизиқиш билдирмоқда.

Tecno

Журналист Экрем Конурнинг сўзларига кўра, Турин клуби франциялик футболчининг нархини 35-40 миллион евро деб баҳоламоқда. Пьер Калулу "Transfermarkt" порталида 28 миллион еврога баҳоланган.

Бу мавсумда марказий ҳимоячи "кекса синьора" сафида барча мусобақаларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган ва тўртта голли узатмани амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!