“Ювентус” ҳужумчини “Барса”га бермайдиган бўлди

“Ювентус” мутасаддилари “Атлетико”дан ижарага олинган Альваро Моратани “Барселона”га ўтишига йўл қўймайди.

Каталония клуби бош мураббийи Хави жамоанинг ҳужумкорлигини ошириш мақсадида испан ҳужумчисини олишни режалаштираётган эди. Бироқ, туринликлар унга муносиб ўринбосар топилмагунча Моратани ўз сафида сақлаб туришга қарор қлган.

Мората жорий мавсумда 18 марта майдонга тушиб, бешта гол ва иккита голли пас муаллифи бўлди. Унинг туринликлар билан ижара шартномаси шу йилнинг 30 июнида ниҳоясига етади.

“Барселона” раҳбариятида Альваро Моратани “Атлетико”га ижарага жўнатилган Антуан Гризманнга рокировка қилиш варианти ҳам бор. Бунинг учун улар испан ҳужумчисини Мадридга қайтиши кутишига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!