“Ювентус” ҳужумчиси фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин
Ads

 

“Ювентус” ҳужумчиси Симоне Заза фаолиятини "Валенсия"да давом эттириши мумкин.

Football Italia нашри тарқатаётган хабарга қараганда, футболчи “кўршапалаклар” билан маош борасида келишувга эришиб қўйган. Манбанинг хабар беришига қараганда, футболчи туринликлар сафида 3,5 миллион евро маош олади ва испанияликлар таркибига кўчиб ўтиш учун иш ҳафининг 30 фоизга қисқаришига ҳам тайёр эканлигини маълум қилмоқда.

Қайд этиш жоиз, 25 ёшли футболчи жорий мавсумда Турин клуби сафида бирорта ўйинда майдонга тушганича йўқ.

Минбар

Барча блоглар