Ads

Sky Sports нашри хабарига кўра "Ювентус" форварди Пауло Дибала қишда клубни тарк этмоқчи эмас.

25 ёшли аргентиналик кетиш ҳақида эмас, аксинча кучли рақобатга қарамасдан асосий таркибдаги ўрни учун курашмоқчи.

Олдинроқ футболчи АПЛ клубларидан "Манчестер Юнайтед" ёки "Тоттенхэм"га йўл олиши хабар қилинган эди.

Аргентиналик бошланган мавсумда А серияда бешта ўйинда битта гол ва иккита голли пас муаллифи бўлган.