"Ювентус" ҳужумчиси Шомуродовнинг жамоасига қарши бўладиган ўйинни ўтказиб юборади

"Ювентус" ҳужумчиси Альваро Мората "Беневенто"га (1:1) қарши ўйиндан сўнг, 2 та ўйинга дисквалификация қилинди.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга қараганда, А Серия тартиб-интизом қўмитаси испаниялик футболчи ўйин якунлангач, ҳакам томонидан қизил карточка билан огоҳлантирилгани сабаб шундай қарорга келган. Шу тариқа, Мората "Торино" ва "Женоа"га қарши бўладиган икки ўйинни ўтказиб юборади.

28 ёшли Мората жорий мавсум “Ювентус” сафида 11 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 8 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!