"Ювентус" ҳужумчисига "Бавария" қизиқмоқда

CHERY AUTO

"Бавария" ёзда янги ҳужумчи сотиб олиш ниятида. Мюнхенликлар радарига Харри Кейн ва Виктор Осимхен каби футболчилар тушган. Шунингдек, жамоа ёзда "Ювентус" страйкери Влаховични ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилиши мумкин, дея хабар берди "Bild" нашри. 

Tecno

24 ёшли ҳужумчи келаси мавсумни бошқа клубда давом эттириш эҳътимоли бор. Туринликларнинг ЕЧЛга чиқиш имконияти пасайиб кетди. Шу сабабли, Душан клубини ўзгартиришни ўйламоқда. У Чемпионлар лигасида ўйнашни истайди. 

Миш-мишларга қараганда, Влахович трансферини Тухель хоҳламоқда, лекин раҳбарият бу қарорга қарши. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!