"Ювентус" ҳужумчисини МЮга сотишга тайёр. Унинг нархи ҳам маълум

«Ювентус» клуби ҳужумчиси Марио Манжукич фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, «Манчестер Юнайтед» қишки трансферлар мавсумида Манжукични ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади. Қолаверса, ҳужумчи манкунианликлар билан маош борасида музокара ўтказмоқда.

Ўз навбатида, туринликлар 33 ёшлик футболчини 10 миллион евро эвазига МЮга қўйиб юборишга розилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!