"Ювентус" Игуаинга янги шартнома таклиф қилмоқчи

"Ювентус" клуби ҳужумчиси Гонсало Игуаин ўзининг жамоага керак эканлигини исботлай олди.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра “кекса синьора” раҳбарияти 31 ёшли аргентиналик футболчи билан шартномани узайтириш ҳақида ўйлай бошлади. Айтиш лозимки, Игуаиннинг туринликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган, раҳбарият эса уни яна бир неча йилга узайтирмоқчи.

Маълумот учун, Игуаин “Ювентус” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Ўтган давр мобайнида жами 109 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 56 та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!