Ads

Италия футболида йирик трансфер алмашинуви юз бериши кутилмоқда.

“Ювентус” ёзги трансферлар мавсумида “Интер” ҳужумчиси Мауро Икардини ўз сафига қўшиб олмоқчи. 25 ёшли аргентиналик футболчи учун туринликлар ҳужумчи Гонсало Игуаин ва яна 50 млн евро пул таклиф қилмоқда.

Бундан ташқари “Ювентус” раҳбарияти ҳуқуқшуносга Икардининг шартномаси шартларини ўрганиб чиқишни тайинлаган. Унга кўра, футболчининг 100 млн евролик товон пули 1-15 июл кунлари амал қилади ва фақатгина хориж клублари учун.