"Ювентус" Игуаинни сақлаб қолиб, Мойсе Кинни сотиб юбормоқчи

  • 13 Jul 21:28
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳужумчиларидан бирини сотиб юбормоқчи. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Айтиш лозимки, “кекса синьора” раҳбарияти дастлаб Гонсало Игуаиндан қутулишни ўйлашаётган эди. Унга эса "Рома" ва "Вест Хэм" клублари харидор бўлишаётганди. Бироқ, аргентиналик футболчи жамоадан кетишни хоҳламади.

Энди туринликлар ёш ҳужумчи Мойсе Кинни сотиб юбориш ҳақида ўйлашмоқда. Унга эса "Эвертон" ва "Аякс" клублари жиддий қизиқишмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!