“Ювентус” икки ой олдин харид қилган футболчисини зудлик билан сотади

  • 11 мая, 2021, 06:15
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ювентус” раҳбарияти ярим ҳимоячи Уэстон Маккеннини ёзги трансферлар вақтида сотиб юборишга қарор қилди.

Tecno

Туринликлар бу футболчининг трансфер ҳуқуқини март ойида “Шальке”дан 19 миллион еврога сотиб олганди.

Клуб хўжайинлари 22 ёшли Уэстон Маккеннини 30 миллион еврога баҳоламоқда ва ундан ўзлари орзу қилаётган футболчиларни олишда трансфер суммасини пасайтириш мақсадида фойдаланмоқчи.

Америкалик футболчи жорий мавсумда 31 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини беш маротаба ишғол қилди. Унинг туринликлар билан шартномаси 2025 йилнинг ярмигача давом этади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию