"Ювентус" "Интер"га ўзаро футболчи алмаштиришни таклиф қилмоқда

"Ювентус" клуби ҳужумчиси Пауло Дибала тез орада жамоасини алмаштириши мумкин.

Tuttosport нашрининг хабар беришича 26 ёшли аргентиналик футболчининг янги жамоаси "Интер" бўлиши мумкин. Гап шундаки туринликлар Дибалани “нерадзуррилар” форварди Мауро Икардига алмаштиришмоқчи.

Юқоридаги манбаага кўра “Ювентус” спорт директори аллақачон ушбу масала юзасидан миланликлар билан музокараларни бошлаб юборган.

Маълумот учун, Дибаланинг трансфер нархи 100 млн еврога баҳоланмоқда. Унинг “Юве” билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!