“Ювентус” Искони нишонга олди

Мадриднинг “Реал” жамоасида етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётган Иско “Ювентус” клуби эътиборига тушди.

Аарон Рэмзини қўлга киритган туринликлар ярим ҳимояни янада кучайтириш мақсадида 26 ёшли испаниялик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Маълумот учун, Исконинг “Қироллик клуби” билан амалдаги келишуви 2022 йилда якунига етади. Унинг товон пули 700 миллион евро қилиб белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!