"Ювентус" Искони сотиб олиш фикридан қайтмаяпти

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳамон "Реал" Мадрид ярим ҳимоячиси Искони сотиб олиш фикридан қайтмаяпти.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра “кекса синьора” айни пайтда 27 ёшли испаниялик футболчини сотиб олиш устида иш олиб бормоқда. “Қироллик клуби” эса уни 80 млн евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

Таъкидлаш керакки, барибир “Юве” учун  Поль Погба ва Мауро Икардиларнинг трансфери Исконикига нисбатан муҳимроқ ҳисобланади.

Маълумот учун, Иско ўтган мавсум “Реал” сафида жами 37та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!