"Ювентус" жаҳон чемпионига қизиқмоқда

Мюнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби ҳимоячиси Маттиас Гинтер фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Corriere dello Sport хабарига кўра, 24 ёшли футболчига Туриннинг "Ювентус" жамоаси қизиқиш билдирмоқда.

"Кекса синьора" сафида бир қатор ажойиб ҳимоячилар бўлсада, жамоа айнан ҳимоя чизиғини мустаҳкамламоқчи.

Хабарда айтилишича, туринликлар гераниялик футболчининг ҳаракатларини аллақачон кузатишган ва яқин орада мюнхенгладбахликлар билан Гинтер борасида алоқага чиқишмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!