"Ювентус" жиддий йўқотишга учради
"Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибала "Венеция"га қарши ўйинда сафдан чиқди. Бу ҳақда DAZN нашри ёзмоқда.
Аргентиналик футболчи Италия чемпионати доирасидаги "Венеция"га қарши баҳснинг 12-дақиқасида ўнг оёғидан жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этган.
Форвард яқин кунларда тиббий кўрикдан ўтади ва қачон сафга қайтиши маълум бўлади. Жорий мавсум Пауло А Серияда 13та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол урган ва 3та голга ассистентлик қилган. Унинг "кекса синьоралар" билан амалдаги битими 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Фикрлар