"Ювентус" Канселуга МЮдан ўринбосар топди

Туриннинг "Ювентус" клуби "Манчестер Сити"га ўтиши кутилаётган португалиялик ҳимоячиси Жоау Канселуга муносиб ўринбосар топди.

Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра “кекса синьора” ушбу жойга “Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Маттео Дармианни олиб келмоқчи. Таъкидлаш керакки, 29 ёшли италиялик футболчи айни дамда “қизил иблислар” сафида асосан захирада қолиб кетмоқда ва шу боис ватанига қайтишга қарши эмас.

Маълумот учун, Дармиан ўтган мавсум МЮ сафида бор йўғи 6та ўйинда иштирок этди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Holis
10/07/2019 15:06
Boshqa topishi kerak.