Ads

Хабарингиз бор кеча Туриннинг “Ювентус” клуби А Сериянинг 27-турида ўз майдонида “Удинезе”ни 4:1 ҳисобида енгди.

Эътиборлиси, бу “кекса синьора” учун “Альянц Стэдиум”даги юбилей 200-ўйин бўлди. Эслатиб ўтиш лозимки “Юве” ушбу стадионга 2011 йилнинг 8 октябрида кўчиб ўтган эди.

Маълумот учун, “Ювентус” айни дамда 75 очко билан А Серияда пешқадамлик қилмоқда.