"Ювентус" Кьеллинини А Серияда рўйхатдан ўтказди

  • 9 сентября, 2019, 18:19
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Ювентус" клуби ҳимоячиси Жоржо Кьеллини узоқ муддатга сафдан чиққанига қарамай А Серияда рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра 35 ёшли футболчи мавсум давомида захирадаги ўриндиғида “ўйнамайдиган сардор” вазифасини бажаради, хатто сафар ўйинларида ҳам.

Эслатиб ўтамиз, Кьеллини тиззасидан олган жароҳати сабаб бу мавсум умуман майдонга тушолмайди.

Маълумот учун, Кьеллини “Ювентус” сафида 2005 йилдан буён тўп суриб келмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию