"Ювентус" Коло-Муани бўйича тезлашмоқда – МЮнинг ҳаракатлари эса туринликларни хавотирга солмоқда

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед"нинг жиддий ҳаракатлари ва "Ювентус"нинг Германиядаги йиғинга яқинлашиши клубни Рандаль Коло-Муани трансфери бўйича жиддий қадамга ундамоқда. 26 ёшли франциялик ҳужумчи Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ва "Ювентус"даги ярим мавсумлик ижарадан сўнг яна ПСЖ сафига қайтди.

Tecno

Ҳар куни деярли учрашувлар бўлиб турса-да, ПСЖ ва "Ювентус" ўртасидаги музокараларда асосий муаммо ҳал этилмаган: парижликлар ҳужумчи билан бу сафарги ажралиш бутунлай ва расман бўлишини истайди, туринликлар эса катта маблағ туфайли шошилмаслик тарафдори.

Randal Kolo Muani of Juventus during the FIFA Club World Cup 2025 group G match between Juventus FC and Wydad AC at Lincoln Financial Field on June...

"Ювентус" спорт директори Дамьен Комолли келаси ҳафтада таклифни яхшилаб, музокараларни илгарилашга уринмоқчи. Хорват мураббий Игор Тудор аввал ҳужумчини захирада қолдирган бўлса-да, кейинчалик ўз фикрини ўзгартирди ва Коло-Муанининг қайта келишини устувор мақсад сифатида белгилади. Комолли, унинг ёрдамчиси Кьеллини ва спорт директори Модесто ҳам шундай фикрда.

Турин клуби эркин агент сифатида Жонатан Девидни олиб келди, Влахович масаласида ечим кутилаётган бир пайтда, Коло-Муани билан шартномани якунлаш мақсад қилинган. Бу жамоани "Adidas"нинг Германиядаги қароргоҳидаги йиғинга тайёрлаш ва кутилмаган сюрпризларнинг олдини олиш учун муҳим қадам ҳисобланади.

Randal Kolo Muani of Juventus looks on during the FIFA Club World Cup 2025 group G match between Juventus FC and Wydad AC at Lincoln Financial Field...

Охирги ойларда "Ювентус" ва Коло Муани ўртасида яхши муносабат шаклланди ва бу англиялик клубларни узоқда ушлаб турди. Ҳужумчи ПСЖга сўнгги кунларда ҳам "Ювентус"ни ўзининг биринчи танлови сифатида кўраётганини айтган. Бироқ, Виктор Дьёкерешни "Арсенал"га бой берган "Манчестер Юнайтед"нинг янги ҳаракатлари Туринда хавотир уйғотмоқда. Бу хавф ҳар доим бўлган, аммо энди у анча жиддийлашган ва "Ювентус" раҳбарияти бунга қарши ҳаракат қилишга бел боғламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!