"Ювентус" колумбиялик футболчиси билан шартномани узайтириш бўйича музокара ўтказмоқда

Италиянинг «Ювентус» клуби ҳужумчиси Хуан Куадрадо жамоа билан шартномасини узайтириши мумкин. Бу ҳақда La Gazzetta Dello Sport нашри хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, туринликлар 31 ёшлик футболчининг агенти билан айни пайтда музокаралар ўтказишмоқда. Унга кўра Куадрадонинг янги шартномаси 2022 йилгача бўлиши мумкин.

Музокаралар октябрь ойига қадар ҳал этилиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!