"Ювентус" Копмейнерсни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Туриннинг "Ювентус" клуби "Аталанта"дан ярим ҳимоячи Тён Копмейнерснинг трансферини ҳал қилиш йўлини қидирмоқда. "Аталанта" нидерландиялик ярим ҳимоячи учун 60 миллион евро товон пули талаб қилмоқда.

"Tuttosport" нашри хабарига кўра, "кекса синьора" 45 миллион евро ва ҳужумчи Аркадиуш Миликни ҳам шартномага қўшмоқчи. Жанлука Скамакка тиззасидан жароҳат олиб 5-6 ойга сафдан чиққанидан сўнг "Аталанта" янги ҳужумчига олишни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, ўтган мавсумда 26 ёшли Тён Италия А Сериясида 12 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!