"Ювентус" Костанинг трансферини 46 млн еврога сотиб олади

Мюнхеннинг “Бавария” клуби бошқарув раиси Карл-Хайнц Руммениггенинг сўзларига кўра “Ювентус” албатта Дуглас Костанинг трансферини сотиб олади.

“Дуглас Коста ўтган ёз “Ювентус”га ижара асосида келган эди. Туринликлар сўзсиз мавсум якунлангач 46 млн евро эвазига унинг трансферини сотиб олишади”, - дейди Румменигге.

Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли бразилиялик футболчи жорий мавсум “Ювентус” сафида А Сериянинг жами 10та учрашувида иштирок этди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!