"Ювентус" Куадрадони ўзида сақлаб қолмоқчи

Туриннинг “Ювентус” клуби ўзининг колумбиялик ярим ҳимоячиси Хуан Куадрадо билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича 30 ёшли футболчининг жамоада қолишини шахсан туринликлар устози Массимилиано Аллегри истамоқда. Таъкидлаш керакки, Куадрадога Лондоннинг “Арсенал” клубидан жиддий қизиқишлар бўлаётган эди.

Маълумот учун, Куадрадо якунланган мавсум “Юве” сафида жами 29та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг “кекса синьора” билан амалдаги шартномаси эса 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!