Ads

Римнинг “Лацио” клуби ҳимоячиси Стефан де Врей фаолиятини “Ювентус”да давом эттириши мумкин.

Таъкидлаш керакки, 25 ёшли голландиялик футболчининг римликлар билан амалдаги шартномаси келгуси ёзда ўз ниҳоясига етади. Турин супер клуби эса бундан унумли фойдаланиб де Врейни эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Шу боис “Лацио” раҳбарияти ҳам футболчини ўзида сақлаб қолишга уринмоқда.

Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра Рим шаҳри жамоаси де Врейга 2023 йилгача бўлган янги шартнома таклиф қилмоқда. Унга кўра футболчининг маоши икки баробарга оширилади.