"Ювентус" "Лион" футболчиси учун 60 млн евро тўлашга тайёр
Туриннинг "Ювентус" клуби "Лион" ярим ҳимоячиси Танги Ндомбеле учун 60 миллион евродан воз кечишга тайёр. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.
Таъкидлаш керакки, 22 ёшли футболчининг айни дамдаги трансфер нархи 50 млн еврога баҳоланмоқда. Унга шунингдек “Манчестер Сити”дан ҳам қизиқишлар бор.
Маълумот учун, Ндомбеле жорий мавсум “Лион” сафида 43та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар