"Ювентус" "Ливерпуль" билан ўзаро футболчи алмаштирмоқчи
Туриннинг "Ювентус" клуби "Ливерпуль" ҳужумчиси Роберто Фирминога жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, Италия клуби футболчи учун маълум миқдорда пул тўлашга, шунингдек, қўшимчасига франциялик ярим ҳимоячи Адриен Рабьони беришга тайёр.
30 ёшли Фирмино ўтган мавсум "Ливерпуль" сафида жами 35 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 5 та голга ассистентлик қилди. 27 ёшли Рабьо эса “Ювентус” сафида 45 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар