"Ювентус" "Ливерпуль" футболчисидан умид уза олмаяпти

"Ювентус" "Ливерпуль" ҳужумчиси Роберто Фирминога қизиқиш билдирмоқда. Турин клуби 30 ёшли бразилиялик футболчининг харидини қишки трансфер ойнасида амалга оширишга ҳаракат қилади, дея хабар берди журналист Экрем Конур.

Бу ёзда "Юве" бразилиялик форвардни сотиб олишга уриниб кўрди, бироқ томонлар шартнома борасида бир қарорга кела олишмади.

Футболчи АПЛнинг жорий мавсумида 5 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 3 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Томонлар ўртасидаги келишув жорий мавсум охирида якунланади, шунинг учун январ ойидан бошлаб Фирмино бошқа жамоалар билан тўғридан-тўғри музокара олиб бориши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!