«Ювентус» «Ливерпуль»нинг ёш ҳимоячисини ижарага олмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Туриннинг «Ювентус» жамоаси раҳбарияти «Ливерпул» таркибида тўп сураётган ёш италиялик ҳимоячи Жованни Леонини ижарага олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Gazzetta dello Sport нашри хабар беришича, туринликлар 19 ёшли футболчини ёзги трансфер ойнасидаёқ ижарага олишга уринган, аммо «Ливерпул» ўшанда ёш ўйинчини қўйиб юборишга рози бўлмаган. Ҳозирги пайтда Леони тиззасидаги крестообраз боғлам узилиши оқибатларидан тикланиш жараёнида. У халқаро ўйинлар учун танаффус якунланганидан сўнг майдонга қайтиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жованни Леони 2025 йил ёзида «Ливерпул» сафига қўшилган эди. Бироқ у жамоага келганидан кўп ўтмай оғир жароҳат олди ва англиялик клуб сафида тўлиқ намоён бўлишга улгурмади. Ёш ҳимоячининг «қизиллар» билан амалдаги шартномаси 2031 йил июнига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!