"Ювентус" "Ливерпул"дан олган футболчисини ПСЖ ўйинчисига алмаштирмоқчи

ПСЖ клуби ҳимоячиси Томас Менье фаолиятини давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, туринликлар парижликлар билан ўзаро футболчи алмаштиришмоқчи. "Юве" Эмре Жанни ПСЖ вакили Томас Меньега алмаштиришни режалаштирмоқда.

Парижликлар учун айни пайтда марказий ярим ҳимоячи керак. Шунинг учун туринликлар вазиятдан фойдаланиб қолишмоқчи. Қолаверса, Томас Меньенинг шартномаси мавсум сўнггида якунланади. Ҳозирча томонлар янги шартнома борасида музокара ўтказишмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!