"Ювентус" Лукакуни ижарага олмоқчи

"Ювентус" ёзги трансфер ойнасида ҳужумчи Ромелу Лукакуни сотиб олиш фикридан қайтгани йўқ. "Goal"нашрининг хабарига кўра, Турин клуби спорт директори Криштиану Жунтоли "кекса сенёра"нинг мавсумолди лагерини муддатидан аввал тарк этди. У "Челси" билан музокаралар учун Англияга жўнаб кетди.

Манбага кўра, "Ювентус" Ромелу Лукакуни ижарага олмоқчи. Тўлиқ трансферни амалга ошириш қийин, чунки туринликларда Душан Влаҳович бўйича ҳеч қандай таклиф йўқ.

Маълумот учун, айни дамда Ромел Лукаку 30 ёшда. У "Челси" бош мураббийи Маурисио Почеттинонинг режаларида кирмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!