"Ювентус" Манжукич билан шартномани узайтирди

“Ювентус” клуби ўзининг хорватиялик ҳужумчиси Марио Манжукич билан амалдаги шартномани узайтирди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 31 ёшли футболчи “кекса синьора” билан 2021 йилга қадар тузилган келишувни имзолаган.

Маълумот учун, Манжукич “Ювентус” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум А Серияда 23та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 8та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!