“Ювентус” МДҲнинг яна бир футболчисига харидор

Италияда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари футболчиларига ишонч тобора ортиб бормоқда.

Элдор Шомуродовга қизиқиш билдиргани ҳақидаги хабарлар тарқатилган “Ювентус” энди арманистонлик Генрих Мхитарянни ўз таркибига чорламоқда. Айни пайтда туринликлар футболчининг “Рома” билан янги шартнома бўйича музокара жараёнини кузатиб бормоқда. Агар қулай фурсат топилса, “Ювентус” мутасаддилари Мхитаряннинг агенти Мино Райола билан музокарага киришишни режалаштирган.

Туринликлар ўз мақсадига етиш учун Мино Райола билан дўстона алоқага эга эканидан фойдаланиб қолмоқчи. Мхитарянинг “бўрилар” билан шартномаси шу мавсум якунига етади. Бироқ, клуб унинг ҳозирги маоши – 3 миллион евро эвазига битимни автоматик тарзда яна бир йилга узайтириши мумкин.

32 ёшли футболчи жорий мавсум А Серияда 20 та учрашувда тўққизта гол уриб, саккизта голли пас узатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!