"Ювентус" "Милан" ҳимоячисини кўз остига олиб қўйди

Туриннинг “Ювентус” клуби “Милан” ҳимоячиси Алессио Романьолининг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра туринликлар 22 ёшли футболчи учун ёзда “россонерилар”га 25 млн евро таклиф қилмоқчи. Бироқ, миланликлар истеъдодли ҳимоячисини А Сериядаги рақобатчи жамоаларига сотмаслиги ҳам мумкин.

Маълумот учун, Романьоли жорий мавсум чемпионатда жами 10та учрашувда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 2та гол киритишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!