«Ювентус» «Милан» ҳимоячисини сотиб олиши мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Милан» марказий ҳимоячиси Фикайо Томори ёзги трансфер ойнасидан жой олиши мумкин.

La Gazzetta dello Sport нашри маълумотига кўра, «Ювентус» 28 ёшли англиялик футболчини олиш вариантини яна кўриб чиқмоқда. Агар туринликлар ҳимоячи Федерико Гаттини сотишга қарор қилса, бу Томорини олиш бўйича музокараларни жадаллаштириши мумкин.

Фикайо Томори 2021 йили «Челси»дан «Милан» сафига 28 миллион евро эвазига келиб қўшилган. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йил 30 июнига қадар мўлжалланган. Ўтган мавсумда англиялик футболчи «россонери» таркибида барча мусобақалар доирасида 33 та ўйин ўтказиб, икки голли пас муаллифи бўлди. 

Transfermarkt портали Томорининг бозор қийматини 17 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!