
"Ювентус" Милик билан янги шартнома имзолаш арафасида!
Аркадиуш Милик "Ювентус" билан янги шартнома имзолашга яқин турибди. Польшалик ҳужумчи ўтган йилнинг май ойида олган жароҳати туфайли бу мавсумда бирорта ҳам ўйин ўтказмади.
"Барча муаммоларга қарамай, “Ювентус” 31 ёшли футболчининг меҳнат шартномасини узайтиришга қарор қилди, деб хабар беради", - "Football Italia" нашри. Бироқ футболчининг маоши сезиларли даражада камайтирилади.
Маълумот учун, Миликнинг ҳозирги нархи 2 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар