"Ювентус" Моратани ўзида олиб қолмоқчи
"Ювентус" клуби раҳбарияти испаниялик ҳужумчи Альваро Моратани таркибда сақлаб қолмоқчи. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, туринликлар ҳозирча “Атлетико”дан 45 млн евро эвазига Моратанинг трансферини тўлиқ сотиб олмоқчи эмас. “Кекса синьора” 28 ёшли футболчининг ижара шартномасини 2022 йилга қадар узайтирмоқчи.
Альваро Мората жорий мавсум “Ювентус” сафида жами 26 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 13 та гол ҳамда 10 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг “Атлетико” билан амалдаги шартномаси эса 2023 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар