“Ювентус” Моуриньо кутаётган ўйинчини олмоқчи
А Серияда ишончли ўйнай олмаётган “Ювентус” қишки трансферлар даврида таркибини кучайтиришга қарор қилди.
Турин суперклуби январь ойида камида икки нафар футболчи олади. Биринчилардан бўлиб, “Боруссия М” ярим ҳимоячиси Денис Закария ва “Боруссия Д” вакили Аксель Витцель харид қилиниши режалаштирмоқда.
Маълумки, Закарияга “Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳам Римга келганидан бери жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу футболчига “Барселона” ва “Реал” ҳам даъво қиляпти.
Ҳар икки ўйинчининг шартномаси мавсум охирида якунига етади. Туринликлар уларнинг эркин агентга айланишини кутмасдан, январда харажат қилиб бўлса ҳам, бу трансферни амалга оширишни истаяпти.
Фикрлар