“Ювентус” клуби президенти Андреа Аньелли А Серия муддатидан аввал якунланган тақдирда, жамоасининг чемпион, деб эълон қилинишига қандай муносабатда бўлишини билдирди.

Амалдор “кекса синьора” мухлисининг твиттерда қолдирган ушбу постига лайк босди: “Биз бу тарзда чемпион бўлишни хоҳламаймиз. Ҳатто Аньелли ҳам бундай соврин керакмаслигини айтди. Биз “Интер” эмасмиз”.

Кеча Франция чемпионати муддатидан аввал якунланган ва пешқадам ПСЖ ғолиб, деб топилган эди. “Ювентус” ҳам 26-турдан сўнг А Серияда пешқадамлик қилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)