"Ювентус" мухлислари буни 1,5 ой кутишди

"Ювентус" клуби ҳужумчиси Пауло Дибала ниҳоят коронавирусдан тўлиқ соғайди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Аргентиналик футболчи яна тест топширган ва бу сафар у манфий натижа берган. Айтиш керакки, бунгача у 4 марта тест топширган ва уларнинг бари мусбат чиққан эди. Унда Covid-19 вируси 21 март куни аниқланган эди.

26 ёшли Дибала жорий мавсум “Ювентус” сафида 34 та ўйинда майдонга тушди ва 13 та гол ҳамда 12 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!