"Ювентус" МЮ футболчисини текинга ўз сафига қўшиб олмоқчи

Туриннинг "Ювентус" клуби "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Таит Чонгнинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “кекса синьора” 19 ёшли голландиялик футболчини ёзги трансферлар дарида, яъни МЮ билан шартномаси якунлангач текинга ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Таъкидлаш керакки, “қизил иблислар” Чонг билан шартномани узайтиришга ҳаракат қилишмоқда, аммо футболчи буни истамаяпти.

Маълумот учун, Чонг “Фейеноорд” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2016 йилдан буён МЮ да тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум жами 4 та ўйинда иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!