Ҳуқуқий жиҳатидан "Шальке"га тегишли бўлган "Ювентус" ярим ҳимоячиси Уэстон Маккени италияликлар таркибида қолиши мумкин.

Туринликлар 22 ёшли америкалик футболчи учун шартномада кўрсатилган 18,5 миллион еврони тўлашга тайёр. Бироқ, келишувнинг бу банди кучга кириши учун "кекса синьора" А Серияда мавсум сўнггида кучли тўртликдан жой олиши керак бўлади.

Жорий мавсумда Маккени "Ювентус" сафида 21 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол киритиб, 2 та голли узатма берди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)