Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби ПСЖ форварди Неймарни сотиб олишга жиддий бел боғлади.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга қараганда “кекса синьора” раҳбарияти аллақачон 27 ёшли бразилиялик футболчининг трансфери борасида парижликларга аниқ таклиф тайёрлаб қўйишган. Унга кўра туринликлар Неймар эвазига ПСЖга ярим ҳимоячи Блез Матюиди ҳамда ҳужумчи Пауло Дибалани беришга тайёр. Бундан ташқари улар ушбу икки футболчидан ташқари яна маълум миқдорда пул ҳам тўлашмоқчи.

Бироқ, юқоридаги таклиф ПСЖга маъқул келмаслиги мумкин. Боиси, Франция чемпиони Неймар эвазига ҳеч қандай футболчи олишни хоҳламаяпти, улар ушбу трансфердан имкон қадар кўпроқ пул ишлаб олишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Неймарга шунингдек "Барселона", "Реал", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" клублари жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
махмуда Джураева
23/07/2019 14:41
Оббо, бу футболчининг турган-битгани гавго. Качон тугаркин бу мигрен?