Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби "Севилья" ярим ҳимоячиси Стивен Нзонзига жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Испан нашрларининг ёзишича “кекса синьора” 29 ёшли франциялик футболчини “Барселона”дан ўзига оғдириб олмоқчи. Айтиш лозимки, Нзонзи учун каталонияликлар ҳам кураш олиб боришмоқда.

“Ювентус” Нзонзи учун андалусияликларга унинг шартномасида кўрсатилган 30 млн евро товон пулини тўлашга тайёр.