"Ювентус" "Олтин тўп"га даъвогар футболчини қўлга киритмоқчи
"Ювентус" клуби ёзда "Челси" футболчиси Жоржиньони ҳарид қилмоқчи. Жамоа ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришга бел боғлаган.
"Челси" футболчиси учун ҳимоячи Алекс Сандро ва яна маълум миқдорда пул ҳам сўрамоқда. "Ювентус" итальянни қўлга киритиш учун ҳар нарсага тайёр, дея хабар берди "TUTTO mercato" нашри.
Айни пайт туринликлар 30 ёшли истеъдод соҳибининг "Челси" билан шартномаси тугашини кутмоқда. "Олтин тўп"га даъвогар бўлган италияликнинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2023 йил 30 июнда якунига етади.
Маълумот ўрнида, "Transfermarkt" порталида Жоржиньо 45 миллион еврога баҳоланган.
Фикрлар