"Ювентус" ўзига АПЛдан дарвозабон топди

Туриннинг "Ювентус" клуби "Ньюкасл" дарвозабони Мартин Дубравканинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Daily Mirror нашри хабар бермоқда.

Унга кўра “кекса синьора” 29 ёшли словакиялик посбонни ўзининг асосий дарвозабони ҳисобланган Войцех Шеснига муносиб ўриндош сифатида қарамоқда. Бироқ, “қарғалар” раҳбарияти ушбу иқтидорли дарвозабонни қўйиб юбормоқчи эмас.

Маълумот учун, Дубравка жорий мавсум "Ньюкасл" сафида жами 16та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 22та гол ўтказиб юборди. Унинг АПЛ клуби билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган. Тахминий трансфер баҳоси эса 4 млн евро.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!