"Ювентус" ўзининг асосий дарвозабони билан шартномани узайтирмоқчи
Туриннинг "Ювентус" клуби раҳбарияти жамоа дарвозабони Войцех Шенсни билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Goal нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра “кекса синьора” 29 ёшли польшалик посбонни текинга қўйиб юбормоқчи эмас ва шу боис у билан янги шартнома имзолаб, унинг товон пулини ошириб қўймоқчи.
Таъкидлаш керакки, томонлар ўртасидаги ҳозирги келишув 2021 йилга қадар имзоланган. Унга кўра Шенснининг йиллик маоши 3,5 млн еврони ташкил этади.
Маълумот учун, Шенсни 2017 йилдан буён "Ювентус" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 50 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 31 та гол ўтказиб юборди.
Фикрлар