Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби “Барселона” ярим ҳимоячиси Паулиньо учун жиддий кураш бошлади.

La Repubblica нашри тарқатган хабарга кўра “кекса синьора” 29 ёшли бразилиялик футболчи учун унинг шартномасида кўрсатилган 40 млн евро товон пулини тўлашга тайёр. Бироқ, “Юве” имкон қадар ушбу маблағни камайтиришга уриниб кўрмоқчи.

Айтиш лозимки, туринликлар Паулиньони мавсумлар оралиғида жамоасини ўзгартиришни режалаштираётган Миралем Пьяничнинг ўрнига муносиб ўринбосар сифатида қарашмоқда.