Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби тез орада Поль Погбанинг трансфери бўйича "Манчестер Юнайтед"га расмий таклиф юборади.

The Times нашри тарқатган хабарга кўра “кекса синьора” 26 ёшли франциялик ярим ҳимоячи учун “қизил иблислар”га 135 млн евро таклиф қилишади.

“Юве” раҳбариятининг фикрича Погба жамоанинг Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишига ёрдам бериши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Погбага ПСЖ ва “Реал” Мадрид клубларидан ҳам қизиқишлар мавжуд эканлиги борасида хабарлар тарқалган эди. Ўз навбатида МЮ эса унга муносиб ўринбосар топмагунича сотмаслигини билдирган.