"Ювентус" Погбани қайтариш учун 80 млн евро беришга тайёр

“Ювентус” раҳбарияти “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Поль Погбани қайтаришга жиддий бел боғлаган кўринади.

Инглиз нашрларининг тарқатган хабарига кўра, Турин клуби манкунианликларга ушбу футболчи учун 80 млн евро беришга тайёр. Харид қишки трансферлар мавсумида амалга оширилиши мумкин.

Агар музокаралар муваффақиятсиз якун топса, “Ювентус” эътиборини “Реал” ярим ҳимоячиси Искога қаратади. Аввалроқ МЮ раҳбарияти Погбани бошқа жамоага қўйиб юбормаслигини маълум қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!